Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Дилшод Ахатов Берлин шаҳрига келди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Бунгача Ахатов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган (2020–2023 йил). У 51 ёшда бўлиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган.
Дилшод Ахатов Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги фаолиятини стажёр сифатида бошлаган ва ташқи ишлар вазири ўринбосаригача бўлган мартаба зинапоясининг барча босқичларини босиб ўтган.
У 2010—2013 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси (ўриндошлик бўйича Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда) сифатида фаолият юритган.
Дилшод Ахатов 2017—2023 йилларда Берлиндаги элчи лавозимида ишлаган Набижон Қосимов ўрнини эгаллайди.
Изоҳ (0)