Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида “Барселона” 23 сентябрь, шанба куни “Сельта”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Ёрген Ларсен ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.
Иккинчи бўлимда “Сельта” ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 76-дақиқада Анастасиос Дувикас бу ишни уддалади. Бироқ, 80-дақиқадан сўнг каталонияликлар кетма-кет голлар ура бошлади.
Дастлаб, 81-дақиқада Левандовски ҳисобни қисқартирган бўлса, 85-дақиқада полшалик ҳужумчининг ўзи мувозанатни ҳам тиклади. 89-дақиқада эса Жоау Канселу “кўк-анорранглилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа каталонияликлар суперкамбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди.
Ла Лига
6-тур баҳси
23 сентябрь, шанба
“Барселона” – “Сельта” 3:2
Голлар: 0:1 – 19 Ларсен, 0:2 – 76 Дувикас, 1:2 – 81 Левандовски, 2:2 – 85 Левандовски, 3:2 – 89 Жоау Канселу.
“Барселона”: тер Стеген, Жоау Канселу, Кристенсен (Балде, 60), Кунде, Алонсо (Ямал, 46), Гундўған, Ромеу (Араухо, 46), де Йонг (Гави, 36), Жоау Феликс, Ферран Торрес (Рафинья, 72), Левандовски.
“Сельта”: Вильяр, Мингеса, Старфелт, Нуньес, Домингес, Ристич, Де Ла Торре, Бельтран, Бамба, Аспас (Сведберг, 78), Ларсен (Дувикас, 66).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (36), Гави (39), Нуньес (43).
Изоҳ (0)