Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс 16 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 296 мусобақасида октагонга кўтарилади.
Леон Колби Ковингтонга қарши жангда ўз камарини ҳимоя қилади. Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди. Эдвардс — ярим ўрта вазндаги амалдаги чемпион бўлиб, сўнгги икки жангида Камару Усман устидан ғалаба қозонган.
Ковингтон сўнгги бор 2022 йил март ойида Хорхе Масвидални очколар ҳисобига мағлуб этганди. Шундан буён Колби октагонга кўтарилмаган.
Шунингдек, Александр Пантожа мутлақ енгил вазн дивизиони титули учун Брендон Ройвалга қарши октагонга кўтарилади. Пантожа 2023 йилнинг июль ойида Брендон Моренони мағлуб этиб, мутлақ енгил вазн дивизиони чемпионига айланганди.
Ройвал эса кетма-кет уч жангдан буён ғалаба қозониб келмоқда. У сўнгги бор 2021 йил август ойида айнан Пантожага мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)