• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    Амударё суви бўйича қўшнилар билан ҳеч қандай келишув йўқ — “Толибон”

    “Толибон” Афғонистоннинг Амударё суви бўйича қўшнилар билан ҳеч қандай келишуви йўқлиги, Афғонистон сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини айтди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг Сув ва энергетика вазирлиги Абдул Латиф Мансур ТОLOnews нашрига хабар берди.

    Фото: Видеодан кадр

    Абдул Латифнинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати қўшни давлатлар хавотирларини бартараф этиш учун Амударё суви муаммосини муҳокама қилишга тайёр.

    “Хавотир билдираётганлар келишув асосида шундай қилиши керак, лекин Афғонистоннинг ҳеч ким билан сувга оид ҳеч қандай келишуви йўқ, бу соҳада ҳеч қандай келишув ёки шартнома бўлмаган. Агар келишув бузилса, биз хавотир билдирамиз. Ҳозирги вазиятда Амударё ҳавзасида ҳеч ким билан келишувга эга эмасмиз”, — деди Мансур.

    Афғонистонда бир қанча иқтисодчилар ва сув хўжалиги мутахассислари ҳозирги қурғоқчилик инқирози туфайли мамлакатнинг турли қисмларида сув тўғонлари қуриш ва сув ресурсларидан фойдаланиш зарурлигини айтган. 

    “Афғонистон Амударё сувидан фойдаланишга мутлақо ҳақли. Бу ҳуқуқ Афғонистонга халқаро конвенциялар билан берилган ва Афғонистон Амударё сувининг 27-30 фоизига эгалик қилади”, — деган сув хўжалиги бўйича мутахассис Нажибулла Садид.
    “Ҳудудда сув билан боғлиқ низолар бўлиши мумкинлигини кутгандик. Чунки биз минтақадаги сув манбаи бўлиб, бу сувни истеъмол қилмасак ҳам, у бошқа давлатлар томонидан сув ресурси сифатида қаралмоқда”, — деди Мансур.

    Ўзбекистон президенти Қўштепа канали ҳақида

    Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Қўштепа канали қурилиши борасида ўз фикрини билдириб ўтганди.

    “Моҳият-эътиборига кўра, минтақамизда сувдан фойдаланиш жараёнида бизнинг мамлакатларимиз билан ҳеч қандай мажбурият асосида боғланмаган янги иштирокчи пайдо бўлди. Афғон томони канални қуриш бўйича фаол иш олиб бораётганини яхши биласиз. Унинг ишга туширилиши Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин”, — деган президент.

    Мирзиёев Қўштепа каналининг қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни мамлакатлардаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш зарурлигини айтган. 

    Президент Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этган.

    Қўштепа канали қурилишининг эҳтимолий оқибатлари

    Тҳе Economist прогнозига кўра, агар канал қуриб битказилса, минтақавий можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин. Канал Амударё сувини Ўзбекистон билан чегарага йўналтиради. Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан импорт қилиши ҳисобга олинса, “Толибон” қўшни республикага қарши чиқолмайди. 

    “Иқлим ўзгариши Ўзбекистонни 15 фоиз сув йўқотишига сабаб бўлмоқда, агар канал қурилиши ортидан яна 10 фоиз йўқотса, Ўзбекистон 25 фоиз сув йўқотиши мумкин”, — дейилади яна бир прогнозда.
    21.09.2023, 21:16   Изоҳ (0)   38627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” Амударё бўйида катта канал қурмоқда: Туркманистон ва Ўзбекистон бундан хавотирда

    17.03.2023, 08:42

    “Толибон” Қўштепа канали билан боғлиқ муаммога дуч келди

    25.07.2023, 12:46

    Амударёдаги Афғонистон канали Туркманистон ва Ўзбекистонда сув танқислигига таҳдид солмоқда

    26.07.2023, 21:16

    БМТ: Афғонистон оналар ва болалар ўлими бўйича дунёда биринчи ўринда

    20.09.2023, 13:08

    “Толибон” халқаро ёрдам ташкилотининг 18 ходимини ҳибсга олди: улар орасида америкалик бор

    15.09.2023, 15:33

    Хитой “Толибон” ҳукмронлигида Афғонистонга элчи тайинлаган илк давлат бўлди (фото)

    14.09.2023, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.