АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Ўзбекистондан АҚШга одамларни ноқонуний олиб киришга уринган жиноий тармоқни аниқлашга ва фаолиятини тўхтатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Voice of America хабар берди.
Оқ уй маълумотларига кўра, тармоқнинг камида бир аъзоси хорижий террорчи ташкилот билан алоқаси бўлган. Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида АҚШ расмийлари контрабанда тармоғидан фойдаланган Ўзбекистон фуқароларининг террорчилар билан алоқадорлиги ёки теракт режалаштирганига ишонмаслиги айтилган.
Баёнотда хорижий террорчи ташкилотининг номи аниқ кўрсатилмаган, бироқ АҚШ расмийси Associated Press агентлигига бу ИШИД эканини билдирган.
АҚШ тармоқнинг асосий аъзоларини, жумладан, хорижий террорчилар билан алоқадор шахсни қўлга олиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Изоҳ (0)