Ғазо секторида ҳукмрон бўлган Фаластиннинг ҲАMAS ҳаракати Исроил билан кенг кўламли урушга тайёр, деди ҳаракат сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурий Ливаннинг Аl Mayadeen телеканалига берган интервьюсида.
“Қаршилик кучлари тўлақонли урушга тайёр. Исроил мисли кўрилмаган мағлубиятга учрайди”, — деди ал-Арури.
Унинг сўзларига кўра, ҳаракат “кенг кўламли урушга тайёргарлик кўрмоқда ва уни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилмоқда”.
Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари (IDF) марказий округи қўмондони Иэгуда Фокс Исроил узоқ вақтдан бери ҳозиргидек террористик тўлқинларига дуч келмаганини айтган эди.
Август ойи бошида Ғазо секторидаги ҲАMAS ҳаракатининг ҳарбий суд қўмитаси Исроил билан ҳамкорлик қилганликда айблаб, етти кишини ўлимга ҳукм қилган эди.
Изоҳ (0)