• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    “Толибон”нинг ўта махфий етакчиси қандай ҳаёт кечиради?

    “Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳокимиятини қайта қўлга киритганига икки йил тўлди. Ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода машҳурлигига қарамай, ҳалигача оммага кўриниш беришни истамайди. 

    Ҳатто “Толибон”нинг бирор-бир расмийси раҳбари билан учрашиши ҳам жуда қийин жараён. CBS нашри Охундзода билан алоқада бўлган шахслар билан суҳбатлашиб, “Толибон” етакчисининг яшаш тарзи ҳақида маълумот олди.

    Фото: “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода / BBC

    Яширин учрашувлар

    “Толибон” ҳукуматидаги исмини сир сақлаган вазир ўринбосари Охундзода етакчиси билан учрашиш учун қадимий Қандаҳор шаҳрига 300 чақиримдан ортиқ йўл босиб ўтиши кераклигини айтди.

    Манзилга келгач, у учрашув бўлиб ўтишини тасдиқловчи телефон қўнғироғини тахминан уч кун кутган. Шундан кейин уни яширин учрашув саҳнаси каби иккита турли манзилга олиб боришган ва Ҳайбатуллоҳ билан учрашишидан олдин буюмлари мусодара қилинган.

    “У хонада диванлар борлигига қарамай, полда ўтирарди. У жуда камтарин, аммо таъсирчан одамдек таассурот қолдирди, ислом қонунлари ва унинг юрисдикцияси ҳақидаги билимини тан олиш керак”, — деди у.

    Афғонистондаги яна бир юқори мартабали амалдорга кўра,  “Толибон” етакчиси мамлакатни шарпа каби бошқармоқда.

    У ҳам Ҳайбатуллоҳ Охундзода билан учрашув олдидан худди шундай махфийлик ва хавфсизлик даражасига дуч келгани ва йиғилиш жойига олиб борилгунга қадар унинг шахсини текшириш учун пароллар берилганини айтди.

    “Толибон” раҳбариятидаги манбага кўра, Афғонистон раҳбари АҚШнинг дрон ҳужумлари ва “ИШИД” таҳдиди туфайли яшириниб яшамоқда. 

    Унинг даврасидаги ҳар бир ходим 24 соат давомида кузатув остида, смартфонлардан фойдаланиш эса тақиқланган.

    Фото: AFP

    Темир мушт қоидаси

    Аммо махфийлик ва ҳимоя пардаси ортидан Охундзода темир мушт билан ҳукмронлик қилади. У ҳокимият тепасига келганидан бери қизлар ва аёлларнинг ўрта мактаб ёки университетларга боришини тўхтатиш, уларнинг боғлар, спорт заллари ва ҳаммомларга киришини тақиқлаш, уйдан чиқаётганда бурқа кийишини буюрган.

    У ёшлигиданоқ ўғил-қизларнинг замонавий таълим-тарбиясига қарши бўлиб, мактаб таълимини ёвузлик ва ахлоқий таназзул манбаи деб атаган.

    Афғонистонлик сиёсатшунос ва танқидчи Асмат Қани ёш судьялик чоғида Ҳайбатуллоҳ билан учрашганини эслади.

    “У ўз дунёсида яшайди. Аксарият ‘Толибон’ расмийлари аёлларнинг таълим олиши муҳимлиги ҳақида ҳамфикр ва қизларнинг мактаб ҳамда университетларда ўқишига рухсат бермоқчи. Тақиқ учун асосий жавобгарликни фақат Ҳайбатуллоҳнинг ўзи зиммасига олади”, — деди у.
    “Исломнинг бундай шафқатсиз ва тор фикрли талқини Афғонистонни аёллар учун ҳақиқий дўзахга айлантирди”, — дейди “Толибон” ҳаракатининг собиқ вазири.
    Фото: Аtlantic council 

    Шунингдек, мазкур манба Ҳайбатуллоҳнинг хатти-ҳаракатларини халқаро санкциялар билан боғлаган.

    Мулла Басир Ҳайбатуллоҳнинг собиқ синфдоши бўлиб, қаттиққўл ва ўта консерватив сифатида танқид қилинганига қарамай, уни “меҳрибон, тақводор ва ақлли одам” деб таърифлаган.

    Унинг сўзларига кўра, ўзидан олдинги “Толибон” етакчиси ўлдирилганидан кейин Ҳайбатуллоҳни олиб кетишган ва уни бошқа кўрмаган.

    Олий куч

    Унинг олий раҳбари этиб тайинланишини “Толибон” раҳбариятидаги манба юқоридаги муаммоларни барқарорлаштириш усули сифатида тушунтирди. Ҳайбатуллоҳ “Толибон”нинг кекса авлоди орасида бетараф ва ҳурматли шахс ҳисобланган.

    “Ҳайбатуллоҳ аста-секин ўзини ҳокимиятнинг сўнгги даражаси, ўзига қаттиқ содиқ бўлган гуруҳ иерархиясининг энг юқори поғонасидаги шахс эканини билди ва ҳис қилди. У хоҳлаган нарсани қила олади”, — деди Асмат Қани.

    Бугунги кунда Ҳайбатуллоҳни унинг хавфсизлиги учун ўзини қурбон қилишга тайёр 2500 га яқин худкуш-террорчилар ҳимоя қилади. Улар Қандаҳордаги Марказий разведка бошқармаси томонидан бино сифатида фойдаланилган лагерда яшайди.

    Ҳайбатуллоҳ гвардияси аъзоларидан бири улар ойига 170 доллар маош олиши, уларга смартфондан фойдаланиш, телевизор кўриш ёки ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланганини айтди.

    Июнь ойида Ҳайбатуллоҳ камдан кам учрайдиган оммавий мурожаатида Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари бўйича кўрган чоралари “ислом шариати бўйича фаровон ҳаётни” таъминлаганини айтганди.

    16.08.2023, 21:31   Изоҳ (0)   46146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” етакчиси Афғонистондаги қозиларни халққа зулм қилмасликка чақирди

    13.04.2023, 16:40

    “Толибон” етакчиси Афғонистондаги дин пешволарига халқни толибларга қарши исёндан қайтаришни буюрди

    20.04.2023, 18:40

    “Толибон” ИШИД сафидаги ўзбекистонликни йўқ қилди 

    15.08.2023, 18:35

    БМТ “Толибон” ҳаракатини ваъдаларини бажармаганликда айблади

    14.08.2023, 22:05

    АҚШ президентлигига номзод аёл агар сайланса, Афғонистонга “бир цент ҳам” юбормаслигини айтди

    12.08.2023, 21:08

    “Толибон” омма олдида аёл ва эркакни қамчилади

    10.08.2023, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.