Юзлаб одамни чув туширган “Умид авто”чилар 5 йилдан 10 йилгача қамалди
Осон шартларда машина олиб беришни ваъда қилиб, одамларни чув туширган “Умид авто” бўйича 14 кишига суд ҳукми ўқилиб, жазо тайинланди. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят иши ЖИБ Юнусобод туман судида кўриб чиқилди. Судланувчиларга 987 та эпизод бўйича айб эълон қилиниб, жами 88,5 млрд сўм зарар ҳисобланган. Судда улар 130 та эпизод бўйича айбсиз деб топилиб, оқланди. Айрим жабрланувчилар эса даъвоси йўқлигини маълум қилган. Шу тариқа судланувчилардан 834 та эпизод бўйича жабрланувчиларга 60 млрд сўмдан кўпроқ зарар ундириш белгиланди. Бунда ҳар бир судланувчи ўзи айбли деб топилган эпизодлар бўйича зарарни қоплаши назарда тутилган.
Судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланди:
- Қодиров Дилшод Муҳаммаджонович — Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, бошқа жиноят иши доирасида муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Абдураҳмонов Абдуманноп Абдуҳаким ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, бошқа жиноят иши доирасида муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Абдуҳакимов Иброҳим Анвар ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Ниғмонжонов Муҳаммадмусо Руслан ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, бошқа жиноят иши доирасида муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда БҲМнинг 410 баравари миқдорида жарима;
- Саидов Ихтиёр Бахтиёр ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Раҳимов Мирқодир Рахмат ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Тоиржонов Акром Бахтиёр ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Муҳаммаджонов Шукурулло Рисхивой ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Талъатов Сарвар Тоҳир ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Исмоилов Искандар Ғайрат ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Тоштемиров Оғабек Зокир ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Худойбердиева Умидабону Раҳим қизи — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Нематов Шухратжон Нусрат ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, бошқа жиноят иши доирасида муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
- Маҳмудов Миржалол Муқумжон ўғли — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш.
Шундай қилиб, икки киши 10 йилга, бир киши 9 йилга, 8 киши 8 йилга, яна уч киши эса 6,5, 6 ва 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
2025 йил июнь ойи охирига келиб эса машина олиб бериш баҳонасида 840 дан ортиқ одамни чув туширган гуруҳ ушланганди. Абдуманноп Абдураҳмонов ва бошқалар паст фоизда автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарғибот олиб борган. Улар Тошкент шаҳри ва республиканинг турли нуқталарида Umid avto companies, Umid Savdo Fayz Invest, Umid Avto Lizing, Umid Aut каби 20 дан ортиқ МЧЖ ташкил этиб, фуқароларнинг маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келган.