Хитойда коррупцияга қарши кенг кўламли кампания доирасида сўнгги бир неча ҳафта ичида 176 нафар тиббиёт муассасалари раҳбари ҳибсга олинди. Бу ҳақда Global Times хабар берди.
Июль ойи ўрталаридан бошлаб Хитой ҳукумати мамлакатнинг 20 дан ортиқ ҳудудларидаги шифохона раҳбарларини ҳибсга олган. Биргина Шенси провинцияси маъмуриятига соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупция ҳақида 2521 та хабар келиб тушган, шундан сўнг 937 киши текширилган.
Соғлиқни сақлаш бўйича эксперт Чжун Чунгминнинг сўзларига кўра, тиббиёт соҳасидаги коррупция “Хитой соғлиқни сақлаш тизими ишончига путур етказувчи жиддий муаммодир”.
Чжун бундай жиноятлар тиббий ресурсларнинг нотўғри тақсимланишига олиб келиши, чунки беморларни даволаш учун ажратилган маблағлар нотўғри сарфланишини таъкидлади.
Изоҳ (0)