Сирдарё вилоятидан Суриядаги террористик ташкилот сафига чиқишни режалаштирган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланган. Сирдарё вилоятида яшовчи, Р.А.нинг Суриядаги террористик ташкилот тарафдорлари сафига чиқиб кетиши олди олинди.
Хусусан, Р.А. 2017—2021 йилларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаши давомида интернет орқали Суриядаги террористик ташкилот аъзоларининг таъсирига тушган. У Telegramъда ёшларга экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи аудио ва видео материалларни жўнатиб, уларни ёллаш ва ёшларни Туркия орқали Сурияга жўнатиш билан шуғулланган. Шунингдек, Туркия орқали Суриядаги террористик ташкилот сафига чиқиб кетиши вақтида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)