“Толибон” ҳаракатининг исломий мурожаатлар ва ҳидоят бўлими бошлиғи Муҳаммад Ҳошим Шаҳид мусулмонлар учун галстук тақиш тақиқланганини айтди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Амалдорнинг сўзларига кўра, галстук аксессуар сифатида насронийлар бўйнига тақиб юрган хочдан келиб чиққан, шу учун уни тақиш тақиқланади. Ҳошим Шаҳид фикрини тасдиқлаш тарзида шариат бутпарастлик рамзи сифатида хочларни йўқ қилишни буюришини айтди.
У телевидениеда бошловчилар, касалхоналардаги шифокорлар ва техниклар бўйнига галстук тақаётганидан шикоят қилди. Бир йил олдин “Толибон” Мудофаа вазирлиги ходимлари ҳам бўйинбоғ тақиб юрган.
Изоҳ (0)