• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Енгилмай келаётган юлдузни рингда “рақс тушиш”га мажбур қилган афсона. Константин Сзю ва Заб Жуда ўртасидаги жанг ҳақида (видео)

    Бундан 22 йил аввал, 2001 йил 3 ноябрь санасида бокс тарихидаги энг машҳур жанглардан бири бўлиб ўтганди.

    Ўша вақтда Россия ва Австралия шарафини ҳимоя қилган Константин Сзю ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечган жангда америкалик Заб Жудани мағлуб этганди.

    Константин ўша пайтда шон-шуҳрат чўққисида эди ва ўз тоифасининг учта эҳтимолий камарининг иккитасини қўлга киритганди. Сзю Мутлақ жаҳон чемпиони унвонига эга бўлишни унчалик орзу қилмаган: турли сабабларга ўша пайтда камарларни бирлаштириш имконсиз эди. Деярли 30 йил давомида супер ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпионлар бўлмаган. Бироқ WBC, WBA ва IBF имкони йўқ ишни уддалади ҳамда камарларни бирлаштирувчи жанг ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Бироқ бу Костянинг ҳурмати учун қилинган иш эмасди.

    Фото: “Чемпионат”

    Гап шундаки, IBF камари янги суперюлдуз ҳисобланган америкалик Заб Жудага тегишли эди. Харизматик спортчи Сзюдан нафақат 8 ёш кичик эди, кўплаб мутахассислар Заб россиялик боксчидан барча хусусиятлар бўйича олдинда эканини таъкидларди. Жуданинг ёшлиги, тезлиги ва нокаут қилувчи ажойиб зарбаси ҳақида гапириларди.

    Жуданинг ўзи ҳам ғалабасига тўлиқ ишонганди. Супер лақабини олган йигит ҳар бир матбуот анжуманида Сзюни ҳақорат қиларди. Албатта, Заб Конор Макгрегор даражасидан йироқ эди, бироқ баъзи ҳақоратлари ўзига хос бўлган, масалан, америкалик Костянинг ҳимоясини Швейцария пишлоғига тенглаштирган. Бироқ Сзю нафақат максимал даражада совуққонликни сақлаган, балки, инглиз тилини мукаммал билишини намойиш қилиб, ёрқин жавоблар берган.

    Фото: “Чемпионат”

    Сифатли тарғибот иш берган: Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган жангга қизиқиш ақл бовар қилмас даражада ошиб кетган. Боксчилар мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилмасликка ҳаракат қилди ва жангнинг илк сониялариданоқ ҳужумга ўтди. Ажойиб тезлик ва аниқлик туфайли Жуда россиялик рақибига босим ўтказарди ва мунтазам равишда унинг ҳимоясини ёриб ўтарди. Зарбалардан бири Константинни бутунлай довдиратиб қўйди, бироқ у нокдаунгача етиб бормади. Сзю хотиржамликни сақлади ва иккинчи раунд олдидан танаффусда мураббийнинг кўрсатмаларини диққат билан тинглади.

    Фото: “Чемпионат”

    Ва вазият кескин ўзгарди. Иккинчи раундда Сзю устунликка эришди. Америкаликнинг жағини нишонга олди, лекин ўзининг “ташриф қоғози”га айланган ўнг қўл зарбасини ижро этмади. Заб жуда жуда пассив ҳаракат қиларди ва Костянинг ҳужумларини тўхтата олмади. Бонг урилиши олдидан Россия вакили барибир мақсадига эришди: ўнг қўли билан даҳшатли зарба берди. Сзюнинг мушти Забнинг жағига тегди ва у ерга йиқилди.

    Қўшимчасига бошидан қаттиқ зарба еди. Гарчи бундай зарбалардан кейин, одатда, боксчилар ўрнидан турмаса ҳам Жуда ўрнидан турди. Аммо Забнинг оёқлари ўзига бўйсунмади, шарҳловчи бу ҳолатни қайнатилган спагеттига қиёслади. Америкалик боксчининг оёқ-қўллари дастлаб ғалати рақсга тушаётганга ўхшаш ҳолатга тушди, кейин эса Заб яна йиқилиб тушди. Яна ўрнидан туришга ҳаракат қилди, бироқ аллақачон кеч бўлганди — ҳакам Жей Неди дарҳол жангни тўхтатганди. Забнинг ночор ҳолатга тушиб қолгани ҳисобга олинса, қарор мутлақо тўғри эди. Сзю иккинчи раундда ғалаба қозониб, мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

    Фото: “Чемпионат”

    Бироқ Жуда ҳаётидаги энг муҳим жанг натижасидан рози бўлмади. У ўзини йўқотиб қўйди ва ҳакамнинг юзига қўлқопи билан уриб юборди. Кейин у томонга стулни ҳам ирғитиб юборди. Заб бундай хатти-ҳаракатлари учун бир неча ҳафтадан сўнг дисквалификация қилинди ва катта миқдорда жаримага тортилди. Кейинчалик Заб тартиб-интизом комиссияси йиғилишида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Бир неча йилдан сўнг Сзю билан учрашувда унинг ўзидан ҳам кечирим сўради. Россиялик боксчи ҳақли ғалаба эришганди ва буни жуда чиройли амалга оширган эди.

    24.07.2023, 21:34   Изоҳ (0)   20405
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    CAFA Futsal Cup 2023. Ўзбекистон терма жамоаси 7 та гол урилган ўйинда Афғонистонга мағлуб бўлди

    24.07.2023, 20:07

    Расман: Абдуқодир Ҳусанов — “Ланс” футболчиси 

    24.07.2023, 19:54

    “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Фабиньонинг Саудия Арабистони клубига трансфери унинг итлари сабабли кечикмоқда 

    24.07.2023, 14:52

    Садио Мане журналистнинг саволига қатъий жавоб қайтарди. Футболчининг немис нашрлари билан муносабати яхши эмас (видео) 

    24.07.2023, 13:57

    2035 йилда Ойда илк бор футбол ўйини ўтказилиши мумкин. Олимлар ой футболи учун дастлабки қоидалар тўпламини ишлаб чиқди

    24.07.2023, 13:09

    Маҳмуд Муродов UFC ўрта вазн тоифасида рекорд натижа қайд этди

    24.07.2023, 12:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.