Олимлар XVII асрда кема ҳалокати пайтида вафот этган аёлнинг қиёфасини тиклади. Бу ҳақда “MIR.24” хабар берди.
Швециянинг Васа ҳарбий кемаси 1628 йилда ўзининг биринчи саёҳати пайтида Стокгольм бандаргоҳида чўкиб кетган. 1960 йилларда олимлар ҳалокат жойида йигирмага яқин скелетларни топган. Эркак экани аниқланган скелетлардан бирига Густав номи берилган.
2023 йилда қолдиқлар генетик жиҳатдан таҳлил қилинган ва Густав аслида аёл экани маълум бўлган. Скелет номини Гертруде деб ўзгартиришга тўғри келган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, аёл 25-30 ёшида вафот этган, унинг кўзлари кўк, сочи сариқ ва териси рангпар бўлган. Шубҳасиз, у экипаж аъзоларидан бирига турмушга чиққан, акс ҳолда уни бортга қўйиш мумкин эмас эди.
Швециялик суд-тиббиёт эксперти Оскар Нилссон Гертруданинг бош суяги орқали ташқи кўринишини қайта тиклади. Реконструкция жараёнида бош суягига бир неча қатламли пластилин лой сурилган.
Юзнинг нисбати замонавий Скандинавия ва Шимолий Европа аёлларининг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган. Олимлар бош суяги таҳлилига асосланиб, Гертруданинг қулоқлари катта бўлганини айтган.
Скелетнинг ҳолати Гертруданинг оғир ҳаёт кечирганини кўрсатган, яъни у жисмонан қаттиқ меҳнат қилган ва оғир юкларни кўтарган.
Изоҳ (0)