Россия президенти Владимир Путин Украинадаги “ҳарбий операция” жараёнига ижобий муносабат билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-07-16_21-21-58.jpg)
Путиннинг сўзларига кўра, Украина қарши ҳужумда Россия мудофаасини ёриб ўтишга уринишда “муваффақиятга эришмади”.
“Қарши томоннинг мудофаани ёриб ўтишга уринишда, жумладан, стратегик захиралардан фойдаланиш вазифасида — улар ҳужум давомида муваффақиятсизликка учради. Украина муваффақият қозонмади”, — деди у.
Россия раҳбари “махсус ҳарбий операция”нинг қандай кечаётганини ижобий баҳолашини айтди.
“Қўшинларимиз ўзини қаҳрамонона тутмоқда. Улар Украина қўшинларига кутилмаган тарзда ҳужумга ўтади, энг манфаатли позицияларни эгаллайди”, — деди Россия президенти.
Журналист Путиндан “махсус ҳарбий операция”нинг кейинги вазифалари нимадан иборатлигини сўради.
“Камералар ўчирилганда буни алоҳида айтиб бераман”, — деб жавоб берди у.
Изоҳ (0)