АҚШ президенти Жо Байден пляжда оилавий дам олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
У соҳилга рафиқаси Жилл ва 22 ёшли набираси Финнеган билан келган. АҚШ армиясининг 80 ёшли бош қўмондони пляжда тошбақа тасвирлари туширилган шорти, оқ футболка ва спорт пойабзал ида кўриниш берган.
У кепка ва қора кўзойнакда бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, таътилда президентга минимал хавфсизлик чоралари кўрилган.
АҚШ президенти ва унинг оиласи оломон орасида қуёшдан соябон остида дам олган. Аввалига Байден соябон остидаги ўриндиқда ўтириб, китоб ўқиган, сўнг қуёш остида тобланган.
Оммавий ахборот воситалари Оқ уй раҳбари Делавер штатидаги Рехобот-Бичдаги уйи олдида оилавий таътил ташкиллаштирганини аниқлаган.
“Фаолиятимиз давомида Жилл ва мен бутун оиламизни олиб келишимиз мумкин бўлган пляж олдида уй сотиб олишни орзу қилган эдик. Биз жуда омадлимиз, энди буни уддалай оламиз ва оиламиз билан вақт ўтказишни орзиқиб кутамиз” — деган эди Байден.
Изоҳ (0)