Хитойда она онлайн ўйинларга ишқибоз қизига пластик операция совға қилди. Аёл бу қизининг реал ҳаётга бўлган қизиқишини орттиришига ишонган. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Аёл қизининг деярли барча бўш вақтини компьютер ўйинлари билан ўтказишидан хавотирланиб, унга ташқи кўринишини ўзгартиришни таклиф қилган.
Хитойлик аёл операциядан кейин қизи ўзини ишончли ҳис қилишига ва бу унинг виртуал макондан ташқаридаги одамлар билан мулоқотга қайтишига ёрдам беришига ишонган. Яқинда университетга ўқишга кирган қиз онасининг таклифига рози бўлган. Пластик жарроҳ беморнинг ияги ва бурнини ўзгартирган, операция муваффақиятли ўтган.
Бироқ интернет фойдаланувчилари бу воқеага ноаниқ муносабатда бўлган. Баъзилар оналик ёрдамига қойил қолган бўлса, бошқалар бу муаммони бошқа усул билан ҳам ҳал қилиш мумкинлигини билдирган.
“Қизда эмас, балки унинг ота-онасига ишонч етишмайди”, — дея муносабат билдирган тармоқ фойдаланувчилардан бири.
Онанинг муаммони пластик операция билан ҳал қилиш усули ёрдам бергани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)