Сурхондарё вилоятида жойлашган Тўпаланг дарёсига тушиб кетган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 24 июнь куни соат 12:30 ларда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомобили билан Ҳисорак—Сариосиё йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб, ушбу ҳудуддан ўтувчи Тўпаланг дарёсига тушиб кетган. Натижада автомашина ичида бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи енгил тан жароҳати олиб, туман касалхонасига ётқизилган.
Ҳайдовчи суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиғи ёмонлашгани ва юрак ишемик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли вафот этган.
Изоҳ (1)
нимага учинчи шахс Эргашев Мехрубон хакида малумот берилмаган.ахир Уни 3 кундан бери излаяпмиз тополмаяпмиз кариндошлари.илож булса амалий ердам берсангиз даре мухбирлари