Австралия бош вазири Энтони Альбаниз iPhone эгаларини хакерлар масофадан ўрнатиши мумкин бўлган жосус дастурлардан ҳимояланиш учун мунтазам равишда беш дақиқага ўз гаджетларини ўчириб қўйишга чақирди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
“Ҳар биримиз ўз ҳаётимиз учун жавобгармиз. Оддий маслаҳат: ҳар кеча смартфонингизни беш дақиқага ўчиринг. Бу ишни ҳар 24 соатда бажаринг, тишларингизни юваётганда ёки бошқа иш билан машғул пайтингизда шундай қилиб туринг”, — деди мамлакат бош вазири.
Альбанизнинг сўзларига кўра, бу чора мобил қурилмадаги ҳар қандай жосуслик дастурларининг ишини тўхтатиб қўяди.
The Guardian қўшимча қилишича, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги бу маслаҳатни қўллаб-қувватлайди. Худди шу мақсадда агентлик ҳафтада камида бир марта смартфонларни ўчириб, қайта ишга туширишни тавсия қилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, смартфон ўчириб ёқилганидан сўнг хакерлар гаджет операцион тизимидаги заифликни топиб, жосуслик дастурларини қайтадан ишга туширишлари керак бўлади.
Изоҳ (0)