Россия соддалаштирилган тартибда мамлакат фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижликларнинг касб ва мутахассисликлари рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Тегишли ҳужжат Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган. Касблар рўйхатига қурувчилар, тиббиёт ходимлари, фермерлар, ўқитувчилар, журналистлар, муҳандислар ва бошқалар киради. Ҳаммаси бўлиб рўйхатга 14 та бўлимда 203 та мутахассислик киритилган.
“Фуқаролик тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш Россияда фуқаролик ҳужжатини соддалаштирилган тартибда олиш учун зарур бўлган яшаш муддатини 3 йилдан 1 йилгача қисқартиришни таклиф қилади.
Қонун лойиҳаси 20 дан ортиқ тоифадаги шахсларга Россия фуқаролигига қабул қилинганда уларга қўйиладиган талаблар сонини камайтиришни назарда тутади.
Изоҳ (0)