Покистоннинг Карачи шаҳрида Москва ва Исломобод ўртасида тузилган янги келишувга биноан чегирма билан келган Россия нефтининг биринчи партиясини тушириш бошланди. Покистон бу юк учун Хитой юанида ҳақ тўлаган.
Бу ҳақда Reuters агентлигига Покистон нефть вазири Мусадиқ Малик маълум қилди, аммо у келишувнинг тижорат тафсилотларини ошкор қилмади.
“Биз турли хил маҳсулот аралашмаларини қайта синовдан ўтказдик ва бу ишлов берилмаган нефтни қайта ишлашда ҳеч қандай ҳолатда йўқотиш бўлмайди”, — деди жаноб Малик. У келишув нархини ошкор қилмади.
“Биз келишув тижорий жиҳатдан фойдали бўлишига ишончимиз комил”, — деди вазир Москва билан келишувни изоҳлар экан.
Одатда Покистоннинг экспорт тўлов сиёсатида АҚШ долларидаги ҳисоб-китоблар устунлик қилади, дея қайд этди Reuters.
Изоҳ (0)