Украина энергетика вазири Герман Галушченко Россиянинг Украинанинг муҳим инфратузилмасига қарши зарбалари фонида Европадан электр энергияси етказиб беришни сезиларли даражада оширишни сўради.
“Биз Европадан (электр энергияси етказиб беришни) кўпайтиришни сўраяпмиз”, — деди украиналик амалдор Frans Press агентлигига берган интервьюсида.
Украина расмийсига кўра, Киевда икки гигаваттгача электр энергиясига эҳтиёж бор.
Россия Қуролли кучларининг Украина инфратузилмасига ҳужумлари 2022 йил 10-октябрда Қрим кўпригида содир этилган портлашдан икки кун ўтиб бошланган.
Зарбалар бутун мамлакат бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига берилган. Ўшандан бери Украина ҳудудларида ҳар куни, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинади.
Изоҳ (0)