Кремль Қирғизистонда давлат тўнтариши уюштиришга уринганларнинг оммавий ҳибсга олиниши ҳақидаги хавотирли хабарларни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Албатта, жуда хавотирли хабарлар келяпти”, — деди Песков журналистларга Қирғизистон ОАВлари хабарларини изоҳлар экан.
“Биз янгиликларни диққат билан кузатиб боряпмиз. Бизда бошқа батафсил маълумотлар йўқ”, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати Бишкекда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўраётган гумонланувчиларни оммавий ҳибсга олиниши акс этган видеони эълон қилганди.
Изоҳ (0)