Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида 170 дан ортиқ меморандум имзоланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, анжуманда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар, кадрларни тайёрлаш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, биргаликда илмий-амалий анжуманлар, маҳорат дарсларини ўтказиш, илмий тадқиқотларни олиб бориш, нейрохирургия, педиатрия, хирургия, кардиология, онкология йўналишларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Форум доирасида қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистонда Россия тиббиёт таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, шерикликнинг янги шаклларини жорий этиш бўйича 172 та меморандум ва қатор келишувлар имзоланди. Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ривожлантириш бўйича резолюция қабул қилди.
Изоҳ (0)