Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Damas дарага ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 4 июнь куни соат тахминан 07:20 ларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Каттаўра” МФЙ Кон қишлоғи ҳудуди Майданак ва Қизилтепа йўналишининг 38 километрида содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетган.
Натижада автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган. Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишларни амалга оширган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)