Францияни Украинадаги вазият мавзусида бетараф бўлиб, можаронинг модератори бўлишга даъвогар давлатлар билан бир қаторга қўйиш қийин. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Франция етакчиси Эммануэл Макронниг Парижда Украина бўйича тинч саммит ўтказиш ғояси билан чиққани ҳақидаги хабарга берган изоҳида айтиб ўтди.
Песков таъкидлашича, Франция Украина можаросининг фаол иштирокчиси.
“Францияни модератор ролига даъвогарлик қила оладиган нейтрал давлат сифатида таснифлаш қийин, айтайлик, Бразилия, Хитой, Африка давлатлари, Ватикан каби. Франция буни қила олмайди, чунки у аллақачон можаронинг амалда фаол иштирокчиси ва Украина томонида. Французлар эса бундан хабардор бўлишлари керак”, — деди Песков.
Изоҳ (0)