Исроил—Миср чегарасида отишма содир бўлди. Ҳозирда икки давлат расмийлари воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Икки давлат чегарасида содир бўлган кетма-кет тўқнашувларда бир Миср аскари ва уч нафар Исроил аскари ҳалок бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Мисрда таъқиб қилинган контрабандачи чегарани кесиб ўтиб, бир неча исроиллик чегарачиларни отиб ташлаган, шундан сўнг у операция натижасида Исроил ҳудудида йўқ қилинган. Шу билан бирга, Исроил матбуотига кўра, контрабандачи Миср армияси формасида бўлган. Расмий Миср эса бу шахс ҳуқуқбузарни таъқиб қилган хавфсизлик ходимларидан бири бўлганини айтмоқда.
Воқеа тафсилотларига ойдинлик киритиш учун икки давлат вакиллари иштирокида қўшма гуруҳ тузилган.
Изоҳ (0)