Ҳиндистонда йўловчи ва юк поездининг тўқнашуви оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Hindustan Times.
Аввалроқ поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 179 киши жабрлангани хабар қилинганди.
Поездлар тўқнашуви маҳаллий вақт билан 19:20 атрофида Ҳиндистоннинг Баласор шаҳри яқинида содир бўлган. Йўловчи поезди Калкуттадан Ченнайга кетаётган эди.
Изоҳ (0)