Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Олимпик”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 43-дақиқасида Жамшид Искандаров наманганликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Остон Ўрунов ҳисобни ишончли кўринишига келтирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Руслан Жиянов “Олимпик”нинг жавоб голига муаллиф бўлди.
Қуйида ушбу учрашувга оид суратлар тақдим этилади.
Изоҳ (0)