Россияда ўзбек гилосидан вирус топилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди
Оммавий ахборот воситаларида Россияга экспорт қилинган ўзбек гилосида вирус топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, Россиянинг Омск вилоятига 20 тоннага яқин шарқона куя билан ўзбек гилоси келтирилган. Инфекция аниқлангани ҳақидаги маълумот мижозга топширилиб, “Росселхознадзор”га юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ олиш мақсадида “Дарё” мухбири Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори матбуот котиби Сабина Садинова билан боғланди.
Агентлик масъулининг айтишича, ушбу масала юзасидан “Росселхознадзор”дан Ўзбекистон томонига эътирознома келмаган.
“Айни вақтда ‘Росселхознадзор’ билан ҳолат юзасидан маълумот алмашиш жараёни кетмоқда. Улар ўз ўрганишларини бизга юборганидан кейин аниқ маълумот беришимиз мумкин”, — деди Сабина Садинова.
Унинг қўшимча қилишича, тармоқларда тарқалган хабарларда айтилганидек гилосда аниқланган вирус эмас, ҳашарот бўлиши мумкин.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистондан Россияга юборилган қовунларда қовун пашшаси аниқланди
- Ўзбекистон Россия мева-сабзавот бозоридан кетган мамлакатлар ўрнини эгаллай бошлади
- Ўзбекистон 2022 йилда гилос экспорти бўйича Испанияни ортда қолдириб, дунёда тўртинчи ўринни эгаллади