• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Бокс спорт сифатида тугаган кун”. Муҳаммад Алининг энг баҳсли ғалабаси ҳақида

    Бундан роппа-роса 58 йил олдин, 1965 йил 25 май куни Кассиус Клейнинг (Муҳаммад Али) Сонни Листонга қарши реванш жанги бўлиб ўтган. Ундан бир йил олдин эса (1964 йил 25 февраль) Али ва Листон чемпионлик жангида иштирок этади. Ўша жангда Кассиус ғалаба қозонади. Иккинчи жанг эса дастлабкисидан ҳам кўпроқ шов-шув ҳамда воқеаларга сабаб бўлади. Қуйида бокс тарихидаги энг баҳсли жанглар сирасига кирадиган икки жанг ва уларнинг тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Кассиус Клей ва Сонни Листон ўртасидаги икки тўқнашув бутун дунёни ларзага келтиради

    Бокс ҳар доим шов-шув (ҳайп) деб аталадиган нарсаларга бой бўлган. Айниқса, бу спорт Муҳаммад Али жанг қилганида одамларни янада ҳаяжонга соларди. У боксдаги жанжалкашлик ва оммабопликни янги босқичга олиб чиққанлардан бири эди. Бундан 58 йил муқаддам содир бўлган жанг ҳам бу жараёндаги энг ёрқин воқеалардан бири бўлган.

    Кассиус Клей жангдан олдин Листонни тинимсиз таъқиб қилган. Бир сафар ҳатто унинг уйигача борган

    Айтишларича, айнан Муҳаммад Али бўлажак рақибларига ҳақоратомуз сўзлар ёғдиришни (треш-ток) бошлаб берган. У нафақат рақиблари ҳақида қўпол гапирар, балки ҳозир ҳеч ким такрорлай олмайдиган ишларни ҳам қиларди. Бу борада унга ҳатто Конор Макрегор ҳам тенг кела олмасди. Муҳаммад буни жангга бўлган қизиқишнинг ошиши учунгина эмас, рақибини ғазаблантириш учун ҳам қиларди. Сонни Листонга қарши жангда у буни керагидан ортиқ қилиб уддалади.

    Фото: Twitter

    Томонлар ўртасидаги биринчи жанг 1964 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда Али ҳали Кассиус Клей эди, Листон эса АҚШнинг ва шунга мос равишда бутун дунёнинг асосий оғир вазнли жангчиси бўлган. У афсонавий Флойд Патерсонни икки марта нокаутга учратган чемпион сифатида ўзгача мақомга эга эди. Листон баҳайбат, мускулли, кучли мушт эгаси ва “темир” жағли бўлгани учун унга енгилмас номи берилганди. Шундан келиб чиқиб, ёш (22) Кассиус Клейнинг имкониятлари жуда паст баҳоланади.

    Ўша вақтга келиб, Кассиус бор-йўғи 19 та жанг ўтказиб, шулардан 15 тасида нокаут билан ғалаба қозонган, қолган тўрттасида эса ҳакамларнинг қарорига кўра ғолиб бўлганди. 31 ёшли Листонниг кўрсаткичи 35 га 1 ни ташкил қиларди. 24 та нокаутли ғалаба, лекин асосийси, у спорт формасининг энг юқори чўққисида эди: яқиндагина икки марта Патерсоннинг адабини бериб қўйганди. Клей 1960- йилги Рим Олимпиадасининг олтин медали ва мағлубиятсиз рекордига қарамай, енгилмас деб ҳисобланмаган. Айниқса, бундан олдин — Генри Купер билан жангида нокдаунга учраганидан кейин.

    Ёш Клейнинг имкониятларига нисбатан билдирилган шубҳаларга қарамай у аллақачон жаҳон чемпионлиги учун даъвогар эди ва “эшик қоқиш”ни бошлаб юборганди. Айниқса, у рингдан ташқарида буни яхши уддаларди. У омма эътиборини ўзига жалб қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эди. Клей учун энг муҳими, амалдаги жаҳон чемпиони Листоннинг эътиборини ўзига қаратиш бўлган. 1963 йилнинг 22 июлида Сонни Патерсонни нокаутга учратганида, Кассиус залда эди. Жангдан кейин у рингга чиқди ва микрофонни олиб, шундай деди:

    “Жуда ҳам расво жанг бўлди. Шунчаки даҳшатли даражада ёмон. Листон ҳеч нарса кўрсата олмади, ҳеч нарса. Ҳамон бу баҳайбат ва хунук айиқнинг менга эътибор беришини кутяпман. Гап сотишдан чарчадим, бутун дунёга энг зўри эканлигимни исботламоқчиман. Лекин унинг менежерлари жанг учун шартнома имзолашдан қўрқишидан хавотирдаман, чунки Листон — ношуд. Бу (жанг) мен учун енгил сайр бўлади. Энг зўри эканлигимни исботлайман”.

    Бу нарса аллақачон жиддий чақирувга айланиб улгуради, аммо бу бора-бора янада кўпайиб бораверади. Кассиус Клей Листонни том маънода таъқиб қилишни бошлади. Бир сафар у Листон казинода бўлганида кичик жанжал кўтаради. Атрофдагилар уларни баъзўр ажратиб қолади. Аммо таъқиблар шу билан тугамайди. Бир оз вақт ўтгач, Клей Листоннинг уйи олдига бостириб боради ва баланд овоз билан қичқиради: “Ҳей, чемпион, у ерда хотининг биланмисан ёки фоҳиша билан? Хотининг фоҳишахоналарга боришни ёқтиришингни биладими? Қўрқоқ бўлмасанг, чиқ”. Сонни уйидан чиқиб келади, бу анчайин жиддий жанжалга сабаб бўлади. “Нега бундай қиляпсан”, — деб сўрарди Листон унинг қилаётган ишларини тушунмасдан.

    Шоу жангдан олдинги вазн ўлчаш маросимида ҳам давом этди. Кассиус ўзининг ҳақиқий чемпион эканлигини, мағлуб бўлмаслигини бир неча бор такрорлади ва ўзининг “капалакдек учиб, аридек чақ” шиорини такрорларди. Бунга жавобан Листон унга икки бармоғини кўрсатди. Чемпион бу билан уни икки раундга бормай мағлуб этишини кўрсатмоқчи бўлган. Шугар Рей Робинсон Кассиусдан нима учун бу ғалати томошани уюштирганини сўраганида: “Мени аҳмоқ деб ўйласин. У боксчилардан қўрқмайди, лекин аҳмоқлардан қўрқади. Мендан нима кутишини билмасин”, — деб жавоб берганди.

    “Мен ҳозиргина отиб кетилган президентга ўхшайман”

    Клейнинг тактикаси иш берди. Листон ҳақиқатан ҳам биринчи жангга жанговар кайфиятда чиқмади ва бу ишончсизлик жангнинг ҳар бир сониясида кучайиб бораверди. Чемпион бор кучини зарбаларга сарфларди, аммо уларнинг ҳеч қайсиси нишонга тегмади. Ринг атрофида ўша жангни ёритган 46 журналистдан 43 нафари Листоннинг ғалабасига ишонч билдирганди.

    Фото: Twitter

    Жанг олти раунд давом этди. Еттинчи уч дақиқаликда Листон мағлубиятини тан олиб, рингга чиқмади. Клей рингнинг ўртасига югуриб чиқди ва қичқиришни бошлади: “Мен қиролман. Гапларингизга тиқилиб ўлинг”. Листон эса мағлубиятига фалсафий изоҳ бериб, “WBA/WBC камарларини йўқотиш — ҳаётда содир бўлиши мумкин бўлган майда-чуйда нарсалардан бири” эканлигини айтди, бироқ ўзини “ҳозиргина отиб кетилган президент каби” ҳис қилаётганини қўшимча қилди. Жанг АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди ўлдирилганидан уч ой ўтгач содир бўлганди.

    Реванш 40 минг кишилик шаҳарда бўлиб ўтади

    Жангдан сўнг Клей Муҳаммад Али исмини олди ва реванш жангига тайёргарлик кўра бошлади. Дастлаб жанг Бостонда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ маҳаллий спорт комиссияси “жиноий элементлар”нинг натижага таъсир қилишидан чўчиб, уни қабул қилишга журъат эта олмайди. Шундан сўнг жангни Мен штатидаги Льюистон шаҳарчасида ўтказишга қарор қилинди. Бу таклиф шаҳар мери томонидан билдирилади ва ғоя кўпчиликка маъқул келади. Ўша пайтда бор-йўғи 40 минг аҳолиси бўлган Льюистон учун бу шаҳар тарихидаги энг йирик спорт тадбири ҳисобланади.

    Реванш жанги олдидан ҳам можаролар тўхтамайди. Миш-мишларга кўра, “Миллати Ислом” (Nation of Islam) ташкилоти томонидан Листонга таҳдидлар бўлган (ютқазиб бериш талаб қилинади). Жангдан кейин эса миш-мишлар янада кучаяди, чунки баҳснинг бориши ҳамон кўпчилик учун ғалати бўлиб туюлади.

    Алининг “шарпа зарбаси”, жангнинг шубҳали тарзда тўхтатилиши ва жанжал

    Биринчи раунддаёқ Али Листонни қарши зарбада ушлаб олади ва уни қулатади. Видеотакрор кўрилса, зарба унчалик аниқ ва кучли эмасдек таассурот уйғониши мумкин. Аммо бу Листоннинг йиқилиши учун етарли бўлади. Чемпион ўрнидан туришга ҳаракат қилади, бироқ яна йиқилади. Аммо ҳакам шубҳали равишда зудлик билан саноқни бошламайди. Али Соннидан узоқлашар экан, Листонга қараб, шундай дейди: “Ўрнингдан тур, ва жанг қил, ишёқмас”.

    Айнан мана шу вазият фотографлар томонидан камераларга муҳрланади ва кейинчалик Алининг энг машҳур суратига айланади.

    Фото: Twitter

    Шундан сўнг жанг давом эттирилади, аммо бир неча сонияга, холос. Ринг журналисти Нат Флейшер ҳакамни ёнига чақириб, жангни бу ҳолатда давом эттириб бўлмаслигини айтади, чунки Листон рингда 17 сония (аслида 14) ётганди. Шу билан жанг тугатилади. Шу тариқа Али яна Листон устидан ғалабага эришади.

    Ушбу нокдаун бугунги кунгача баҳсларга сабаб бўлмоқда. Ўша пайтда кўпчилик беллашувнинг келишилган эканлигига ишончи комил эди. Шундай ўйлаганлар орасида собиқ жаҳон чемпионлари Жек Демпси ва Рокки Марчиано ҳам бор эди. Ҳеч ким Листоннинг кучли бўлмаган зарбадан қандай йиқилганини тушунмасди, боиси у бунгача ҳатто нокдаунга ҳам учрамаганди. Ҳаттоки ўшанда бу жангга нисбатан “бокснинг спорт сифатида тугаши” деган фикрлар илгари сурилганди. Муҳаммад Али чемпион сифатида 50 штатдан атиги учтасида тан олинди. Аввалига унинг ўзи ҳам рақиб нима сабабдан йиқилганини тушунмаганини айтди, кейин эса жангни бир неча бор такроран кўргани ва зарбасининг рақибини қулатиш учун етарли даражада кучли бўлганлигини билдирди. Листоннинг ўзи эса тезда ўрнидан турмаганини Алининг яна зарбалар беришидан қўрққани билан изоҳлайди.

    Нима бўлган тақдирда ҳам Листон билан бўлган жанглардан сўнг Муҳаммад Али бокс чўққисига кўтарилади ва 10 йилдан ортиқ вақт давомида ушбу даражани ушлаб туради. Листон эса шундан кейин 16 та жанг ўтказиб, шулардан 15 тасида ғалаба қозонади. У охирги жангидан олти ой ўтиб, 1970 йилнинг декабрида сирли равишда вафот этади.

    25.05.2023, 23:13   Изоҳ (0)   14244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жастин Клюйвертнинг уйига ўғри тушди. Талончилар футболчининг рафиқасини калтаклаб, қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетган

    25.05.2023, 21:35

    Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини енгилмас боксчига қарши ўтказади

    25.05.2023, 20:45

    Ришарлисон, Антони ва “Челси”нинг 5 футболчиси. АПЛда жорий мавсумнинг энг ёмон трансферлари

    25.05.2023, 17:02

    Жозе Моуриньо “ПСЖ”дан таклиф тушса, уни қабул қилади 

    25.05.2023, 15:22

    Ўзбекистон ёшлари Эронга қарши. U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

    25.05.2023, 12:30

    U-20 ЖЧ—2023. Бразилия рақиб дарвозасига 6 та гол урди, Италия ва Японияда мағлубият

    25.05.2023, 10:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.