Тиббиёт ва фармацевтика йўналишларида Ўзбекистонда Венгриянинг Debresen университети филиали очилиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан ўтган музокаралар чоғида қатор муҳим аҳдлашувлар, биргаликда икки мамлакат тиббиёти учун манфаатли бўлган таклифлар билдирилди. Учрашув давомида тиббиёт ва фармацевтика йўналишларида Ўзбекистонда Debresen университетининг филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида Ўзбекистонда венгриялик фармкомпаниялар иштирокида дори-дармонлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам қатор масалалар кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида вазирлар Будапештда Венгрия — Ўзбекистон тиббиёт форумини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Изоҳ (0)