Украина президенти Владимир Зеленский Саудия Арабистонида Араб давлатлари лигаси саммитида нутқ сўзлади ва иштирокчиларни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
“Афсуски, дунёда ва бу ерда, сизнинг орангизда украиналиклар сақланадиган қафасларга ва ноқонуний аннексияларга кўз юмаётганлар бор. Мен ҳамма содир бўлаётган воқеаларга виждонан назар ташлашингиз учун келдим.
Руслар бошқа давлатларнинг сиёсатчиларига қандай таъсир ўтказишга уринмасин, мустақиллик сақланиб қолиши керак. Саудия Арабистонига раҳмат айтмоқчиман, кўпчилигингизга халқаро ҳамжамият позициясини ва БМТ низомини қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорлик билдираман”, — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, араб дунёси Украина аҳолисини, жумладан, мамлакатда яшовчи мусулмонлар жамоасини ҳимоя қилишга ёрдам бериши, шунингдек, Қрим ва Россия томонидан босиб олинган бошқа ҳудудларни озод қилишга ҳисса қўшиши керак.
Изоҳ (0)