“Вагнер” компанияси санкцияларга қарамай, 2022 йил охирида Хитойдан ўн минглаб ҳимоя дубулғаларини сотиб олди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Журналистларнинг аниқлашича, Пригожин томонидан Африкадаги операциялар учун фойдаланилган ташкилотлар халқаро бозорларга товарларни эркин экспорт ва импорт қилган. Улар хусусий армияни тўхтатишга қаратилган Ғарбнинг санкцияларини четлаб ўтган.
Шундай қилиб, “Вагнер” билан алоқадор Россиянинг Broker Expert компанияси 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Хитойнинг кичик Hngzhou ShinerainImport And Export Co компаниясидан 20 минг дона полимер дубулға сотиб олган. Хитой компанияси улар “ўйинда фойдаланиш” учун мўлжалланганини даъво қилган.
Дубулғаларни 2 миллион доллардан сал кўпроққа сотиб олган Пригожин ўн минглаб россиялик маҳбусларни Украинадаги фронтга жўнатиш учун ёллаётган бир пайтда содир бўлган.
Alibaba маълумотларига кўра, Broker Expert компаниясининг хитойлик етказиб берувчиси Ҳангзҳоу Шинераин шарқий Чжежианг провинциясида жойлашган бўлиб, 5 дан 15 гача ходимга эга. У одатда аёллар кийимларини сотади, яъни Россияга ҳимоя бош кийимларини етказиб бериш унинг одатий бизнес схемасига киритилмаган.
Хитой компанияси Пригожин ёки Broker Expertning “Вагнер” билан алоқалари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди. Компания ўйинлар учун дубулға ишлаб чиқариши, бу эса жанг майдонида ундан фойдаланиш учун мос келмаслигини билдирди.
Бироқ компания дубулғаларнинг фотосуратларини Financial Timesъга юборишдан бош тортди ва улар ноқонуний ҳеч нарса юбормаганликларини билдирди.
Изоҳ (0)