Россия 2007 йилда Украина бостириб киришга тайёргарлик кўришни бошлаган, шунинг учун ҳозирги урушнинг бўлиши муқаррар эди. Бу ҳақда Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов маълум қилди.
Будановнинг сўзларига кўра, Украинага бостириб киришга тайёргарлик ўтган ўн йилликда бошланган. 16 йил олдин Кремлнинг сиёсий раҳбарияти бу ҳақда қарор қабул қилган бўлиши мумкин.
2014 йилда Қрим ярим ороли ва Донбасснинг бир қисми ишғол қилинганида, Россия бу лаҳзани қўлдан бой бермасликка қарор қилди, бироқ бошқа сценарийларда ҳам ҳеч нарса ўзгармаган бўларди, дейди Буданов.
“Россия 2007 йилдан бери Украинага қарши агрессияга фаол тайёргарлик кўрмоқда. 2014 йилда улар ўзлари учун қулай бўлган пайтдан унумли фойдаланди. 2014 йилда ҳеч қандай воқеа бўлмаганида, бу ҳеч нарсани ўзгартирмасди. Уруш бўлиши муқаррар эди”, — таъкидлади Украина разведкаси раҳбари.
Изоҳ (0)