Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 14 май куни ҳайдовчи ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, соат 18:00 да туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари 1986 йилда туғилган И.Д. томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб юрилган Toyotaъни жарима майдончасига жойлаштирган.
Бироқ ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида И.Д. жамоат тартибини бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга нисбатан қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)