Америкалик бизнесмен ва миллиардер Илон Маск ўзга сайёраликлар мавжудлиги ҳақидаги тахминларга изоҳ берди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида гапирди.
Маск ўзга сайёраликлар ҳақида албатта билишини таъкидлади, чунки у коинот ҳақида катта билимга эгалигини қайд этди. Миллиардер ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқловчи далилларни кўрмаганини айтди.
“Кўпчилик мендан ўзга сайёралик қаерда деб сўрайди. Агар улар мавжуд бўлганида, бу ҳақда дарҳол Twitter’да ёзардим. Эҳтимол, бу барча даврларнинг энг яхши твити бўларди”, — деб ҳазиллашган у.
Маскнинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати ўзга сайёраликлар борлигини билса, ҳарбий харажатларни осонликча оширади.
“Биз мудофаа бюджетини доимий равишда оширишга ҳаракат қиламиз. Биласизми, қандай ҳолда бу борада эътироз бўлмайди? Агар ўзга сайёраликни олиб чиқиб, улардан ҳимояланиш учун пул кераклигини айтсак. Демак, мудофаа бюджетини оширишнинг энг тезкор йўли бу ўзга сайёраликни кўрсатишдир”, — деган Маск.
Шунингдек у энг катта хавф ўзга сайёраликлар эмас, балки одамлар эканини айтган ва бутун дунё бўйлаб туғилиш даражаси пасайиб бораётганига ишора қилган.
Изоҳ (0)