Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилоятининг икки туманида қалбаки акциз маркали қарийб 700 дона алкогол маҳсулоти савдоси тўхтатилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Э.Д.” МЧЖ қарашли савдо шохобчасида қалбаки акциз маркали 434 дона алкогол ва 28 қути акциз маркасиз “Milano” номли тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “У.О.” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида қалбаки акциз маркали 3 хил турдаги 261 дона алкогол маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)