Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг махсус эксплуатация-монтаж бўлими томонидан 17—28 март кунлари светофор учун бошқарув таъминоти харид қилиш бўйича тендер ўтказилди. “Дарё” мухбири ҳужжатларни мониторинг қилиш давомида шубҳали ҳолатни аниқлади.

Лот маълумотларига кўра, тендернинг бошланғич нархи — 270 миллион сўм. Ғолиб тадбиркор ЙҲХБга светофор чироқлари ўчиб-ёнишини мувофиқлаштириб турувчи 30 та мослама (УК5МП4 контроллери) етказиб бериши назарда тутилган.

Скрин: “etender.uzex.uz”

Тендерда иккита тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Булар:

  • Svetokont МЧЖ;
  • “Манзара-Электроника” МЧЖ.
Скрин: Харид комиссияси баённомаси

Харид комиссияси аъзоларининг умумий баҳоларига кўра, тендерни 92 га 84 ҳисоби билан “Манзара-Электроника” корхонаси ютиб олди. Svetokont эса захира етказиб берувчи этиб белгиланди.

Тендер иштирокчиларининг раҳбарияти билан танишиш жараёнида шубҳали ҳолатга дуч келдик. 

Скрин: Статистика агентлиги

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, “М.-Э.” МЧЖнинг уч нафар таъсисчиси бор. Улар орасида корхонага раҳбарлик қилувчи Ветошкин Анатолий Петрович ҳам мавжуд.

Скрин: Статистика агентлиги

Қизиғи шундаки, айнан шу инсон тендерда “М.-Э.“га рақобат таклиф этиши кутилган Светоконт МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ва раҳбари ҳисобланади.

Аммо “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 68-моддасига кўра, тендер иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли.

Масъуллардан ушбу шубҳали тендер натижаларига эътибор қаратишни сўраймиз. 

Абдуқаҳҳор Қосимов
Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам иссиқ ҳаво сақланиб қолади
Маҳаллий
Ўзбекистонда автотураргоҳлар ва бозорлар ҳудудида электромобилларни тез қувватлантириш станциялари қурилади
Саломатлик
Организмга оқсил етишмаётганини англатувчи симптомлар