Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ билан мулоқотни тиклаш шартини маълум қилди. Сиёсатчи “ТАСС” агентлигига берган интервьюсида бу ҳақда гапирди.
Лавровга кўра, Россия билан мулоқотни тиклаш учун АҚШ давлатлараро муносабатларнинг цивилизациялашган тамойилларига қайтиши керак, аммо ҳозирча бундай белгилар йўқ.
“Улар давлатлараро муносабатларни амалга оширишнинг сивилизасиялашган тамойилларига, жумладан стратегик ҳужум қуроллари шартномасида (Россия ва АҚШ ўртасида стратегик ядро қуроллари арсеналларини ўзаро қисқартириш бўйича икки томонлама келишув) мустаҳкамланган тамойилларга қайтиши керак. Ҳозирча биз АҚШ халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда, биринчи навбатда, БМТ низомида мустаҳкамланган дастлабки бошланғич нуқтага қайтишга тайёрлигини кўрмаяпмиз”, — деди дипломат.
Сергей Лавров БМТ низомида давлатларнинг суверен тенглиги ҳурмат қилиниши зарурлиги таъкидлаганини айтди.
“Уларнинг ҳаракатлари ушбу тамойилларга бевосита зиддир. АҚШ Россияга қарши гибрид уруш эълон қилди ва бу кенг қамровлидир”, — дейди дипломат ва қачондир “қарама-қаршилик эмас, мулоқот ғалаба қозонишига” умид билдирди.
Изоҳ (0)