Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт фанлари номзоди Мақсуд Саидов Болалар миллий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Мақсуд Саидов 
Фото: ССВ матбуот хизмати

Вазирлик ахборотига кўра, бир неча хорижий тилда эркин мулоқот қила оладиган Мақсуд Саидов тайинловга қадар 2020 йилдан бери Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мақсуд Саидов 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Саидов Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлагач, 2011—2018 йилларда Россиянинг академик А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббиёт марказида клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

2015 йилдан 2018 йилгача ушбу нуфузли тиббиёт марказида врач-кардиохирург сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек, Германия ва Беларуснинг етакчи клиникаларида малака оширган.

2018 йилда Ўзбекистонга қайтиб, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлими мудири сифатида иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Болалар миллий тиббиёт марказини  Тошкентнинг Яшнобод туманида 2020 йилда қуриб битказилган. Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур марказ Жанубий Корея кўмагида, “Баум” корпорацияси лойиҳаси асосида барпо этилган. Ўша йилнинг май ойид Шавкат Мирзиёев ушбу тиббиёт марказини бориб кўрганди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россия тобора кўпроқ ташаббусни Украинага бериб қўймоқда — Буюк Британия Мудофаа вазирлиги
Иқтисодиёт
Ўзбекистондаги банкларда чет элликлар қарийб 900 млн долларлик омонат сақлайди — МБ
Дунё
Словакияда прокурорларнинг компьютерларига яширинча хавфсизлик дастури ўрнатилгани жанжал келтириб чиқарди