Тошкент вилоятида жойлашган Чимён тоғлари ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет директори ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, 28-31 март кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2000 метр юқори қисмида кутилаётган ёғингарчилик сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистонда келаётган ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)