Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди.
![](/static/2023-03-25 18.29.39.jpg)
Агентлик ахборот хизматига кўра, раҳбарга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, ҳибсга олинган.
“Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.
Изоҳ (0)