Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Запорожьедаги турар жойга учирган ракетаси оқибатини намойиш қилди. Зеленский ўзининг Telegram саҳифасига тегишли видеони жойлади.

Фото: Telegram

Тасвирда Россия ракетасининг аҳоли яшайдиган бинога урилгани, кўчада аҳоли ракета зарбаси овозидан қўрқиб қочаётганини кўриш мумкин. 

“Запорожье. Айни дамда Россия ракетаси кўп қаватли бинога келиб урилди. Россия шаҳарни ваҳшийлик билан ўққа тутмоқда. Аҳоли яшайдиган турар жойлар нишонга олинмоқда. Террорчи давлат шаҳарларимизни, давлатимизни, халқимизни йўқ қилишга интилмоқда.
   
Бу Украинада ёки Европа ва дунёнинг бошқа жойларида ъяна бир кунъда айланмаслиги керак. Россия террорини тезроқ енгиш ва инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш учун дунё янада бирдамлик ва қатъиятга муҳтож”, — дея Зеленский видео остига изоҳ қолдирган.


Украина оммавий ахборот воситаларида Запорожьега учирилган ракеталардан бири портламай қолгани ва томда тургани тасвири намойиш қилинди.

Фото: Telegram

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)