Америкалик актёр, “Уйда ёлғиз” комедик фильми юлдузи Маколей Калкин иккинчи марта ота бўлди, деб хабар бермоқда “Корреспондент.нет” нашри.
Маколей Калкин ва унинг севгилиси, актриса Бренда Сонг оиласида ўғил фарзанд дунёга келган. Чақалоқ уч ой олдин, Янгил йил арафасида туғилган бўлиб, жуфтлик унга Карсон деб исм қўйишган.
2021 йил 5 апрелда Бренда Сонг ва Маколей ота-она бўлди. Улар ўғлига Калкиннинг вафот этган синглиси шарафига Дакота деб исм беришди. Аммо ота-оналик уларга нафақат қувонч, балки баъзи қийинчиликларни ҳам олиб келди.
Маколей ва Бренда учраша бошлаганидан бир йил ўтиб, Калкин муносабати жиддий эканлигини айтди. У Брендага болаларининг отаси бўлишни исташини очиқ айтган. Сонг ўзининг Instagram’даги саҳифасида тез-тез “Мак” ҳақида таъсирли постлар жойлайди.
Изоҳ (0)