Афғонистонда эркак хотини ва болаларини отиб ташлади
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида яшовчи эркак хотини ва уч фарзандини отиб ташлади. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Hasht-e Subh Daily хабар берди.

“Толибон” полициясининг Нангарҳордаги вакили маълумотни тасдиқлаб, ҳодиса Сарҳруд туманида содир бўлганини айтди. Эркак ўзига ўқ узишидан олдин дастлаб рафиқаси, қизи ва икки ўғлига ўқ узган. Ҳодиса оқибатида аёл ҳалок бўлган, болалар эса яраланган. Яна бир манба эркакнинг исми Амрулла бўлиб, у ўз оила аъзоларини ов қуроли билан отганини айтган.
Ушбу ҳодисага қашшоқлик ва оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятга келганидан бери аҳоли орасида қашшоқлик юқори кўрсаткичга етгани таъкидланган.
-
Афғонистонда 22 ёшли қиз тўйи куни Калашников автоматида ўзини отиб ўлдирди
12 март, 23:14 -
Афғонистонда ўсмир қўшиқчи ишсизлик сабабли ўзини отиб ўлдирди
13 март, 21:35 -
Афғонистонда эркак ҳомиладор аёлини отиб ўлдирди
15 март, 21:34