• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевни бир қатор давлатлар етакчилари Наврўз байрами муносабати билан табриклади 

    Бир қатор давлат етакчилари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбоблари Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами муносабати билан табриклади. Президент матбуот хизмати мазкур қутловларни эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хабарга кўра, Наврўз байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Туркия, Грузия, Ироқ президентлари, Саудия Арабистони валиаҳди, БАА вице-президенти, шунингдек, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбоблари табрик йўллади. Қутловлар келиши давом этмоқда

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Наврўз байрами муносабати билан Сизга ва бутун Ўзбекистон халқига самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.

    Қардош халқларимиз қадим-қадимдан ушбу айёмни уйғунлик ва ҳамжиҳатлик тантанаси, беминнат ёрдам ва бахт-саодат рамзи сифатида алоҳида шукуҳ билан нишонлайдилар. Наврўзнинг файзли қалбларимизга илиқлик бағишлаб, кунлари дўст мамлакатларимизга фаровонлик ва қут-барака олиб келсин

    Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилиги бундан буён ҳам қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида жадал ривожланиб боришига ишонаман.

    Ушбу имкониятдан фойдаланиб, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги ва равнақи йўлида бошлаган барча ишларингизда муваффақиятлар, халқингизга эса омонлик ва фаровонлик тилайман.

    Наврўз ҳар бир хонадонга тўкинлик ва бахт келтирсин!

    Ҳурмат билан, Қасим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси президенти

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Наврўз байрами билан Сизни чин дилдан қутлайман.

    Янги йил бошланиши рамзи, тинчлик ва ҳамжиҳатликка чақириқ бўлган Наврўз айёми қардош халқларимизга барака ва фаровонлик келтирсин.

    Жорий йил давлатларимиз учун тараққиёт йили бўлишига ишонаман. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муштарак маънавий қадриятлар, дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланаверсин.

    Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, давлатчилик фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва порлоқ келажак тилайман.

    Ҳурмат билан, Садир Жапаров, Қирғиз Республикаси президенти

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Наврўз халқаро байрами кириб келгани муносабати билан эзгу тилакларимни изҳор этиб, Сизни ва юртингизнинг дўст халқини самимий муборакбод этаман.

    Ушбу қадим айёмнинг бунёдкорлик руҳи ва маънавий илдизлари бугунги замонда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

    Наврўзга хос бўлган дўстлик ва биродарлик, ўзаро англашув, ҳурмат ва кўмак анъаналари бизни тинчликни янада мустаҳкамлашга, халқларимизнинг фаровон ҳаёти ва келажагини таъминлашга биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни йўналтиришга давъат этмоқда.

    Ишончим комил, мамлакатларимиз янги орзу-ниятлар билан, Наврўзнинг ўчмас қадриятларига амал қилган ҳолда, стратегик шериклик ва иттифоқчилик доирасида яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини бундан буён ҳам кенгайтириб борадилар ва ривожлантирадилар.

    Баҳорнинг ушбу қувончли кунларида Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва барқарор равнақ тилаб қоламан.

    Наврўз муборак!

    Ҳурмат билан, Эмомали Раҳмон, Тожикистон Республикаси президенти

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Сизга ва қардош Ўзбекистон Республикаси халқига Наврўз халқаро байрами муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллаш мен учун шараф.

    Табиат уйғониши, янгиланиш ва бунёдкорлик даракчиси бўлган Наврўз ўзида умуминсоний қадриятлар – тинчликсерварлик, инсонпарварлик ва яхши қўшничиликни мужассам этади. Умумий меросимиз бўлмиш ушбу айём халқларимизни яқинлаштиришда муҳим ўрин тутади ва давлатларимиз ўртасидаги ишончли муносабатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

    Ушбу файзли байрам Сизга ва юртингизнинг бутун халқига қувонч, бахт-саодат ва фаровонлик олиб келсин!

    Чуқур ҳурмат ила, Сердар Бердимуҳамедов, Туркманистон президенти

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Сизни ва қардош Ўзбекистон халқини ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан кириб келган Наврўз байрами билан муборакбод этаман.

    Табиатдаги абадий уйғунликни ифода этувчи ушбу миллий байрам халқларимизнинг инсоният маданиятига қўшган қимматли ҳиссасидир. Янгиланиш, ёшариш ва гўзаллик рамзи бўлмиш ушбу айём қалбларни нурга тўлдириб, ўзаро англашув, дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этади.

    Сизнинг 2023 йил 1-3 март кунлари Озарбайжонга, Боку шаҳрига Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳининг COVID-19 га қарши курашиш бўйича саммитида иштирок этиш учун амалга оширган ташрифингизни юксак қадрлайман, ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувимизни мамнуният билан эслайман.

    Бой маънавий меросга эга қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида ҳамда шериклигимиз ва ҳамжиҳатлигимизни асраб-авайлаш, доимо мустаҳкамлаб бориш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришимизга ишончим комил.

    Ушбу қутлуғ кунларда Сизга ва оилангизга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Ўзбекистон Республикасининг равнақи йўлидаги олий давлатчилик фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

    Ҳурмат билан, Илҳом Алиев, Озарбайжон Республикаси президенти

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Assalomу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу,

    Наврўз байрами муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва эзгу тилакларимизни йўллашдан беҳад мамнунмиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, Аллоҳ таолодан Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламиз.

    Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони подшоҳи

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Assalomу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу,

    Жаноби Олийлари, Наврўз байрами муносабати билан энг холис табрикларим ва эзгу тилакларимни йўллашдан бахтиёрман.

    Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламан.

    Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Эсар Наврўз шамоли еллари ёрим кўчасидан,

    Ёқ эй кўнгил чироғини истасанг гар мадад ундан.

    Этакдан ғам ғуборин қоққани чиққин далаларга,

    Кириб гулзор аро ўрган ғазал ёзмоқни булбулдан.

    (Ҳофиз Шерозий)

    Табиатнинг уйғониши ва хижрий-шамсий 1402 йилнинг бошланиши, қадимий Наврўзнинг кириб келиши муносабати билан Сиз, Жаноби Олийлари ва мамлакатингизнинг азиз халқини чин юракдан муборакбод этишдан бениҳоя мамнунман.

    Баҳор она ер ва табиатнинг ўзгариш палласи, янгиланиш ва қайта жонланиш фасли, тафаккур аҳлининг борлиқ оламнинг улуғвор табиий жилваларидан бирини мушоҳада айлаш воситасида ўз Парвардигорларининг жамолини кўриш томон интилишларидан бир нишонадир. Бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган бой маданият ва цивилизация рамзи ҳамда меҳр-муҳаббатга тўла кўҳна удум бўлмиш Наврўз эса ишқ-муҳаббатни эсга солувчи, ям-яшиллик ва мусаффоликдан хабар берувчи, қалбларни уйғотувчи ҳамда Яратганнинг завол топмас куч-қудратидан белги берувчи бир ҳодисадир.

    Кутлуғ Наврўз шарофати билан одамларимизда ва уларнинг қалбларида улкан ўзгаришлар юз беради. Наврўздан илдиз олган азалий тарихий-маданий муштаракликлар воситасида мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш орқали халқларимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида қадам ташлаймиз, деб умид қиламан. Бу йўналишда Эрон Ислом Республикаси минтақа ва жаҳонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида Наврўз маданий минтақасининг барча мамлакатлари билан янада кўпроқ ҳамкорлик қилишга тайёрдир.

    Қодир Эгамдан Сиз, Жаноби Олийларига соғлик ва муваффақият, дўст ва биродар Ўзбекистон Республикаси халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик ато этишини сўраб, янги йилнинг барча учун хайр-баракага тўла бир йил бўлишини тилаб қоламан.

    Иброҳим Раисий, Эрон Ислом Республикаси президенти

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Assalomу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу,

    Сиз, Жаноби Олийларига ўз саломларимизни ва самимий тилакларимизни мамнуният билан йўллаб, Сизга омад ва зафарлар тилаймиз.

    Наврўз байрами муносабати билан Аллоҳ Таолодан ушбу йилни хайр-барака йили қилишини, биродар юртингиз ва халқингиз ривожи йўлида қилаётган барча саъй-ҳаракатларингиз амалга ошишини ҳамда Сизга узоқ умр ва бахт-саодат ато этишини сўраб қоламиз.

    Байрамингиз муборак бўлсин!

    Самимий эҳтиромлар ила, Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими

    Шунингдек,

    • Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон;
    • Грузия президенти Саломе Зурабишвили;
    • Ироқ президенти Абдуллатиф Рашид;
    • Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
    • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
    • Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ва бошқалар табрик йўллаган.

    Қутловлар келиши давом этмоқда.

    21.03.2023, 20:31   Изоҳ (0)   5662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев номига АҚШ президенти Жо Байдендан мактуб келди 

    20.03.2023, 14:05

    Хитой Гаага судининг Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди

    21.03.2023, 20:07

    Ўзбекистонда тез ёрдам машиналари сунъий йўлдош орқали назорат қилинади

    21.03.2023, 18:28

    Паркентда кучли ёмғир оқибатида адирликда қолиб кетган 47 киши ва 13 та машина олиб тушилди

    21.03.2023, 18:14

    Наманганда ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олиб келган сохта ИИБ ходими ушланди

    21.03.2023, 17:07

    Москвадаги қурилишда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари оммавий муштлашгани юзасидан маълумот берилди

    21.03.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.