Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг жануби-шарқидаги вайронкор зилзила қурбонлари сони 50 096 нафарга етди, деб маълум қилди Туркия табиий офатларга қарши кураш ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезер.

Фото: Reuters

Мамлакатда зилзилалардан жабрланганларнинг умумий сони 107 минг 204 нафарни ташкил этмоқда. Сезернинг сўзларига кўра, зилзилалардан кейин минтақада 35 мингдан ортиқ қутқарувчи ишлаган.

6 февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Ундан кейин бир қатор кучсизроқ афтершоклар кузатилди. Табиий офатдан кўрилган зарар 100 миллиард доллардан ошди.

Февраль ойи охирида Туркияда биноларнинг зилзилада қулаб тушиши бўйича текширувлар бошланди. 200 дан ортиқ одам қамалди, 1000 га яқин киши қўлга олинди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, вайрон бўлган биноларнинг аксарияти сифатсиз материаллардан  фойдаланган ҳолда ва қониқарсиз усуллар билан қурилган.

Ўзбекистон Туркиядаги зилзила маркази бўлган Ҳатай вилояти ҳудудида уй-жой, мактаб ва бир қанча объектлар қурмоқчи. Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқида бу ҳақда маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Спорт
“ПСЖ” Лионель Мессига ўринбосар сифатида “Манчестер Сити” етакчисини олиб келмоқчи