• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Гумондор шахсга ўхшайсиз, дейишади”. Актёр Улуғбек Муҳаммадкаримов актёрлик маҳорати сабабли “гумондор шахс”га айланиб қолгани ҳақида гапирди (видео)

    Ўзбек кино оламида асосан салбий қаҳрамонларнинг маҳоратли ижрочиси сифатида танилган актёр Улуғбек Муҳаммадкаримов “Дарё” интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

    Улуғбек Муҳаммадкаримов суҳбат давомида доимий салбий ролларни ижро этгани сабабли гумондор шахсга айланиб қолгани ҳақида гапириб берди.

    “Мени фақат салбий ролларга таклиф қилишади. Масалан: ваҳобий, ҳизбий ҳамда мафияларнинг образини гавдалантириб беришимни сўрашади. Мен ҳозирда Назарбекда тураман. Шаҳарга келган-кетганимда постдан ўтаман. Ҳар сафар орган ходимлари мени тўхтатиб, ҳужжатларимни сўрашади. “Нимага мени тўхтатдинг, сабаби борми”, десам, “гумондор шахсга ўхшайсиз”, дейишади. Постларда доим бир хил ходимлар турмайди. Улар тез-тез алмашиб туришади. Нафақат улар, кўчада ким билан гаплашсам ҳам бошқача гаплашади. Уларнинг хотирасига салбий ролларим муҳрланиб қолган. Режиссёрлар ҳам салбий рол бўлса, мени эслашади. Менга ҳам бошқа роллар берса, қойил қилолмасак ҳам бундайроқ бўлса ҳам ижро этарман.

    Немислар билан рус киноижодкорлари Ўзбекистонда фильм суратга олишганида ҳам хориж фильмларида фақат салбий рол ижро этганман. Қизиғи, русларнинг сериалига кастинг топширганимдан сўнг аварияга учрадим, юзим йиртилиб кетган эди. Ана шу пайтда менга қўнғироқ қилиб, “Кейинги ҳафтадан суратга олиш жараёнлари бошланади, сизга костюм тикишимиз керак”, дейишди. Мен автоҳалокатга учраб, юзимни жароҳатлаб олганимни айтсам, “Қўл-оёғингиз бутун бўлса келаверинг”, дейишди. Борганимда режиссёр мени кўриб, грим хонасига жўнатди. У ерда мен киссавурнинг ролини ўйнашим керак эди. Гримчи эса менга қараб, “сенга грим шарт эмас, тайёр грим билан келибсан”, деган.

    Фото: “Дарё”

    Ўша фильмларда кунига 200 доллар гонорар олганман. Яна бир Россия томонидан ишланган кинода русларнинг машинасига бомба қўядиган афғон роли билан чиққанман. Ундан ташқари, бир неча йил аввал мени ваҳобийлар ҳақидаги ҳужжатли фильмга таклиф қилишди. Баҳриддин ака деган режиссёр менга ваҳобийлар ролини ўйнаб берасан, деб айтдилар. Ана шу фильм биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг буйруғи бўйича бўлгани учун тепамизда ижодий гуруҳдан ташқари кўплаб раҳбарлар турарди.

    Сценарийни ўқиб, ҳар хил репетиция қилиб турсам, тепамга биттаси келиб, “Қандай ёзилган бўлса, шундай ўқиб бер, бирорта ҳам сўзи қолиб кетмасин”, деб айтди. Қарасам битта йигит турибди. Ана ўшанда “Менга қара, сен кимсан? Сур бу ердан”, деб айтдим. Чиқиб режиссёрдан суратга олиш майдончасида фақат фильмга тааллуқли одамлар қолишини талаб қилганман”, — дейди актёр. 

    “Инсонларнинг нигоҳидан улар менга қандай қараётгани сезилиб туради”

    — “Афв” фильмида ҳам ғаламис одам ролини ўйнаб чиқдим. У ерда бош қаҳрамонларга зарарим тегар эди. Суратга олиш жараёнлари совуқда бўлаётганди, мени калтаклашадиган саҳнада калтак еётган инсонни юз қиёфасини кўрсатиб берсам, оператор чиндан ҳам мени қийналяпти деб ўйлаб, камерасини ўчирди-да, “ёрдам беринглар”, деб бошқаларни ёрдамга чақирди. Кейин эса операторга “Bekoр тўхтатдинг, менда ҳаммаси жойида эди”, деганман.

    Лойга булғаниб, оёқ тагида қолган вақтингиз камерачилар тўхтаб қолса, чатоқ бўлар экан. Яқинда “Қодирхон” сериалида ҳам суратга тушдим. У ерда ҳам салбий образда эдим, суратга тушган саҳналарим икки кун ўтиб эфирга кетгани учун мени кўпчилик таниб қолди.

    Мени таниган инсонлар ўйнаган салбий ролларимга нафрат билан қарагани сабаб мени ҳам ёмон кўриб қолган. Инсонларнинг нигоҳидан улар менга қандай қараётгани сезилиб туради. “Сизнинг ижронгиз ишонарли чиққани учун томошабинлар шундай фикрга келиб қолган”, деб айтганлар ҳам бўлган. Кўп актёрларни кинога таклиф қилишганида агар образ ёқмаса, улар бормайди. Менда эса ундай бўлмаган, “пулини берса ўйнаб бераман”, деганман. Кейин қарасам, менга фақат шунақа роллар берадиган бўлишди.

    Менинг олдимга ҳам чиройли қизни қўйиб, қўлимга гул бериб, “Анави қизга севги изҳор қиладиган жойингиз, кўрсатиб беринг” дейишса, мен ҳам шу ишни қилоламан. Лекин негадир режиссёрлар мени бошқачароқ ролларда синаб кўришдан, тасаввур қилишдан қочади. Шунақа гаплар.

    Фото: “Дарё”

    Маълумот учун, Улуғбек Муҳаммадкаримов 1970 йил 18 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Театр ва рассомчилик институтининг актёрлик йўналишида таълим олган. Оилали, тўрт фарзанднинг отаси.

    Батафсил репортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    20.03.2023, 21:15   Изоҳ (0)   11390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ражаб Адашев уй сўраб Шароф Рашидовга хат ёзгани, 13 йил ижарада турганида 10 та уй алмаштиргани ҳақида (видео)

    20.03.2023, 15:55

    “Ҳайдовчиликни ъботинкаъ автобусда бошлаганман”. Актёр Улуғбек Муҳаммадкаримов 35 йилдан буён таксичилик қилиши ҳақида гапириб берди (видео)

    20.03.2023, 11:54

    Гўзаллиги ва истеъдоди билан ҳинд киносини забт этаётган актриса, Саиф Али Хоннинг қизи Сара Али Хон ҳақида қизиқарли маълумотлар

    19.03.2023, 19:49

    Устасига фарқи йўқ: ҳар қандай ролни қойилмақом тарзда ижро этадиган актёр ва актрисалар

    19.03.2023, 11:50

    Instagram: Лицензиясини қайтариб олган Каниза, отасига 42 минг долларлик машина совға қилган Аҳад Қаюм, Dili.me’нинг оилавий муаммосига аралашмасликка чорлаётган в...

    18.03.2023, 22:16

    “Банкрот бўлган “пайнетчи”дан армиядаги “барабанчиликкача”. Instagram юлдузига айланган Бобур Мансуров билан суҳбат (видео)

    18.03.2023, 19:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.