Хуан исмли хитойлик фуқаро ўғлининг кечгача мобил ўйин ўйнаётгани сабабли уни 17 соат телефондан ўйин ўйнашга мажбурлади. Бу ҳақда The New Paper хабар берди.
Эркак фарзанди кечаси билан смартфонда яширинча ўйин ўйнаётганини аниқлади ва бу ўғлининг таълим олишига салбий таъсир кўрсатиши сабабли унга жазо тайинлади. Ҳолат юзасидан у хотини билан маслаҳатлашди ва мактабга қўнғироқ қилиб, болага бир кунга рухсат беришни сўради. Шундан кейин у ўғлини кун бўйи ухламасдан телефонда ўйин ўйнашга мажбурлади.
Аввалига бола хурсанд бўлди, кейинчалик чарчаганидан ва танасидаги оғриқдан шикоят қилди. Хуан эса ўғлининг ёнига ўтириб, унинг ухламасдан смартфон ўйнашини назорат қилди. Натижада бола 17 соат мобил ўйин ўйнади ва ҳеч қачон кечаси мобил ўйин ўйнамасликка ваъда берди.
Бола бу ваъдани тасдиқловчи хат ҳам ёзди. Ота ўғлига иш кунлари ярим соат, дам олиш кунлари эса бир соат телефон ўйнашга рухсат беришини айтди. Эркак боланинг жазога дош беришига ишончи комил бўлгани, лекин бошқа ота-оналар унинг тажрибасини такрорламаслиги кераклигини айтди.
Изоҳ (0)