Андижон вилояти Пахтаобод туманида ҳаракатланиб кетаётган Matiz автомобилида ёнғин чиқди, деб хабар беради вилоят ФВБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 6 март куни соат 20:28 да 49 ёшли Х.Р. ўзининг Matiz автомобилида кетаётган бўлган. Транспорт воситаси туманнинг “Юқори” МФЙ Келажак кўчасидан ўтаётганида мотор ва салон қисмида ёнғин чиққан.
ФВБ қутқарувчилари ёнғин юз берган жойга соат 20:35 да етиб бориб, уни 20:38 да ўчирган.
Ёнғинни тахминий сабаби — электр симини қисқа туташуви. Ҳозирда ёнғин зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)